Жаҳон | 14:59 / 19.09.2022
22071
4 дақиқада ўқилади

Харкивда Россия армиясидан қолган қамоқхоналар ва оғилхонага айланган черков. Уруш суратлари

Харкив областининг озод этилган қисмларида ярим ой давом этган истило вақтидаги ҳарбий жиноятлар излари аниқланиши давом этмоқда. Козача Лопан посёлкасидаги ертўлаларда, Украина ҳукумати маълумотига кўра, сўроқлар учун камера ва қамоқхона ташкил этилган. Малая Камишеваха қишлоғида россиялик ҳарбийлар Авлиё Троицкий ибодатхонасидан дала ҳоспитали сифатида фойдаланишган. Изюмда шаҳар россияликлар томонидан ишғол этилган вақтда ҳалок бўлганларнинг жасадларини эксгумация қилиш жараёни давом этмоқда. Харкив области прокурори Олександр Фильчаков 16 сентябр куни «Настоящее время» эфирида айтишича, уруш қурбонлари кўмилган ҳудуддан тинч аҳоли вакиллари бўлган 445 киши қабри ва Украина ҳарбий хизматчиларининг битта умумий қабри аниқланган.

Қуйида 18 сентябр, урушнинг 207-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Козача Лопанда ертўлалардаги турма

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходимлари қум тўлдирилган қоплар билан ўралган вокзал ертўласига кирмоқда. Украина расмийларига кўра, Харкив областининг озод этилган Козача Лопан посёлкасидаги бу ертўладан Россия истилоси вақтида сўроқлар ўтказиш жойи сифатида фойдаланилган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Темирйўл вокзали ертўласидаги хона. Украин расмийларига кўра, бу жойда россиялик ҳарбийлар маҳаллий аҳоли вакилларини сўроқ қилган.
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Дарвозасига Z ҳарфи битилган иморат. Украин расмийларига кўра, бу бинода Россия ҳарбийлари Козача Лопан аҳолиси вакиллари қийноққа солинган қамоқхона ташкил этишган.
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина расмийлари Россия истилоси вақтида қийноқ камераси сифатида фойдаланилганини айтган ертўладаги кўрпа-тўшаклар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Одамлар қийноққа солингани айтилаётган ертўлада турган украиналик аскар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Изюмдаги қабристонда эксгумация

Украина қуролли кучлари томонидан озод қилинган Изюм шаҳрида жасадларни эксгумация қилиш. Жасадлар экспертизадан ўтказиш учун Харкивга олиб кетилади. Маҳаллий ҳокимият органларига кўра, эксгумация ишлари тахминан икки ҳафта вақт олади.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA

Россия армиясининг Малая Камишевахадаги ташландиқ дала ҳоспитали 

Харкив областининг Малая Камишеваха қишлоғидаги Авлиё Троицкий ибодатхонаси истило вақтида россиялик ҳарбийлар томонидан дала ҳоспиталига айлантирилган. Фото: Yakiv Lyashenko
Малая Камишеваха қишлоғидаги Авлиё Троицкий ибодатхонасида «Тива» ёзуви ўйиб туширилган стул. Тува республикаси Россиянинг барча регионлари орасида Украинада ҳалок бўлган аскарлари сони аҳоли нисбатига кўра энг юқори бўлган ҳудуддир.
Фото: Yakiv Lyashenko
Украина ички ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Антон Герашченко черковдан олинган видеони эълон қилди ва унга шундай изоҳ ёзиб қолдирди: «черков оғилхонага айлантирилди».
Фото: Yakiv Lyashenko

Харкив областининг озод этилган қисмидаги ҳаёт 

Украин ҳарбийлари томонидан яқинда озод этилган Изюмда вайрон бўлган бино олдида ўтирган киши.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Изюмлик 85 ёшли аёл ўз уйи ҳовлисида таом пиширмоқда
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Изюмдаги кўп қаватли уй ҳовлисида тушлик қилаётган олти ёшли бола .
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив областининг Прудянка посёлкасида шикастланган автомобил
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Руська Лозова қишлоғидаги уйда томни тузатаётган киши. Унинг уйи ҳовлисида — окоплар қазилган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид