Ўзбекистон | 10:48 / 20.09.2022
3660
1 дақиқада ўқилади

Кадастр паспортини шакллантириш қайси ҳолатда бепул расмийлаштирилиши айтилди

Ҳукуматнинг 535-сон қарорига асосан қатор ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича, улар қуйидагилар:

  • кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
  • кўчмас мулк объекти бир қисми бегоналаштирилганда объект қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
  • кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Мазкур давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда фойдаланиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид