Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «ЕИ – Марказий Осиё» вазирлар конференцияси ўтказилади
Стокҳолмда “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи вазирлар конференциясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Швециядаги муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Чехиянинг Стокҳолмдаги элчиси Анита Грмелова билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги бугунги ҳолати, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Чехиянинг Европа иттифоқига раислиги доирасида бўлажак тадбирлар, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича биринчи вазирлар конференцияси масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки давлат дипломатия ваколатхоналари ўртасида доимий амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025