Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан «дом»лар йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади
2022 йил 1 октябрдан республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Президент фармони билан, хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.
Бунда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи этиб белгиланади.
Фанлар академияси томонидан республика сейсмик фаол зоналарида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортлари ягона интеграциялашган платформасидаги маълумотлар асосида сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектлари рўйхатини ҳар йили 1 апрелга қадар шакллантириб бориш ҳамда инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ташкиллаштириш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда, инструментал-техник текширув ишлари учун маблағлар Сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгиланган.