Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден АҚШнинг Россиядаги янги элчиси лавозимига Линн Трейси номзодини илгари сурди
АҚШнинг Арманистондаги амалдаги элчиси Линн Трейси АҚШнинг Москвадаги дипломатик миссиясини бошқаради, дея хабар берди Оқ уй. Илгари у АҚШнинг Россиядаги элчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
АҚШ президенти Жо Байден Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимига ҳозирда АҚШнинг Арманистондаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилаётган Линн Трейсини номзодини илгари сурди. Бу ҳақда 21 сентябр, чоршанба куни Оқ уй сайтида маълум қилинди.
Баёнотда қайд этилишича, Трейси рус тилини билади ва дипломатик хизматнинг доимий ходими ҳисобланади. 2019 йилда Ереванда элчи сифатида қасамёд қилишдан олдин у Давлат департаментининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича бюросида Россия ишларига доир катта маслаҳатчи лавозимида ишлаган. 2014 йилдан 2017 йилгача Трейси АҚШнинг Москвадаги элчихонаси раҳбари ўринбосари бўлган. У аввал Марказий ва Жанубий Осиёда турли дипломатик лавозимларда ишлаган.
АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливан икки давлат ўртасида Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли кескинлашган вазиятда ўз ваколатини тугатди ва 4 сентябр куни Москвани тарк этди. Салливаннинг ўрнига янги элчи келгунига қадар Элизабет Руд АҚШнинг Москвадаги элчихонасида муваққат ишлар вакили вазифасини бажариб келмоқда. Линн Трейси АҚШнинг Москвадаги элчихонасини бошқарадиган биринчи аёл бўлади. Унинг Москвага келиш вақти ҳақида хабар берилмаган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025