Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FlyDubai Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда
Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Жорий йил 21 сентябр куни Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпанияси Дубай – Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга оширувчи ҳаво кемаси кутиб олинади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар ҳафта чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Ушбу йўналишда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳри туризм салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда. Парвозлар ҳар икки мамлакат тайинланган авиакомпаниялари - Uzbekistan airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан бажарилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025