Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Franklin Templeton Ўзбекистонда давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштиришга ёрдам беради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда Америка йирик инвестиция компанияси вакиллари билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида Franklin Templeton инвестиция компанияси вакиллари билан учрашди.
Franklin Templeton вакиллари Ўзбекистон томони очиқлик ва бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатига содиқлигини юқори баҳолади.
Franklin Templeton томонидан Ўзбекистондаги йирик давлат корхоналари ва банкларини хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда хусусийлаштиришга кўмаклашиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Franklin Templeton 1947 йил ташкил этилган холдинг компанияси бўлиб, индивидуал инвесторлар, корпорациялар ва молия институтларига кенг қамровли инвестиция ҳамда маслаҳат хизматларини таклиф этади, хусусий, профессионал ва институционал инвесторлар номидан умумий қиймати 1,4 триллион долларлик бошқарув остидаги активларга эгалик қилади.
Мавзуга оид
18:46 / 01.05.2025
АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини бошқаришга киришди
07:50 / 04.02.2025
АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси активларини бошқаради
15:27 / 21.06.2023
Владимир Норов пенсияга чиқди
20:49 / 10.01.2023