Ўзбекистон | 15:32 / 21.09.2022
8439
1 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги ўзбекистонликлардан Россиядаги оммавий намойишларда иштирок этмасликни сўради

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Фото: pravda.com

Ижтимоий тармоқларда Россия ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Миграция агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўраган.

Эслатилишича, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Бундан олдин Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишларига чиқиш чақириқлари янграй бошлаганди.

Хусусан, «Весна» ёшлар ҳаракати Путин «қисман сафарбарлик»ни эълон қилган куни умумроссия норозилик акцияси ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Фаоллар барча шаҳарлар аҳолисини маҳаллий вақт билан соат 19:00 да кўчага чиқишга чақирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид