Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига тайёргарлик марказлари ташкил этилади
“Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Олий таълим муассасалар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда камида биттадан институт юридик шахс мақомга эга бўлмаган Илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.
Олий таълим вазирлигига зарур ҳолларда мавжуд штат бирликлари доирасидан чиқмаган ҳолда марказлар тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Белгиланишича, марказлар жойлаштириладиган профессионал таълим муассасалари рўйхати Олий таълим вазирлиги томонидан белгиланади. Марказларда ҳар бир ҳудуддаги профессионал таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари диагностикаси асосида мақсадли малака ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилади.
Иш берувчилар ўрта бўғин кадрларга бўлган буюртмалари ва халқаро тан олинган тажрибалари асосида касб ва мутахассисликлар ўқув меъёрий ва методик ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда марказларда тажриба синовдан ўтказган ҳолда амалиётга татбиқ этилади.
Марказларда иш берувчилар билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали улар буюртмалари асосида мураккаб технологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича тезкор кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Марказлар амалий машғулотлар учун сарфланадиган хомашё материаллари харид қилиш билан боғлиқ харажатлари институтга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади ва институт харажатлар сметасида мазкур харажатлари назарда тутади.
Марказлар профессионал таълим муассасалари биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади ҳамда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, давлат ва халқаро грантлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Марказлар бошқарув ходимлари чекланган сони 8 нафарни ташкил қилади. Марказ раҳбари лавозим маоши институт декани лавозим маошига, марказ бошқа ходимлари лавозим маошлари мос равишда институт тегишли ходимлари лавозим маошларига тенглаштирилади. Марказ профессор-ўқитувчиларига нисбатан институт профессор-ўқитувчилари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари татбиқ этилади.
Белгилаб қўйилишича, қарор қабул қилиниши билан боғлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар амалда фаолият юритиб келган университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари учун ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Мавзуга оид
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади
14:31 / 01.02.2025
Британия Ўзбекистон давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этади
08:10 / 25.09.2024