Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилояти ҳудудида газ қазиб чиқариш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолатини ўрганди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш қудуқларини бурғилаш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда табиий газни қайта ишлаш қурилмаларини модернизация лойиҳалари ижроси ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борди.
Дастлаб, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан Бош иншоотида бўлиб, Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 2-навбатида модернизация лойиҳаси доирасида ишга туширилган янги “Ebara 200х150SPD” насосларнинг иш фаолияти билан танишди.
Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича қурилмаларда режалаштирилган ишлар тақдимоти кўриб чиқилиб, қурилмаларнинг барқарор ишлаши ва газ сифат кўрсаткичларини таъминлашга қаратилган ишлар ҳисоботи эшитилди.
Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларининг модернизация лойиҳалари бўйича зарур қувур арматуралари ва қисмларини етказиб бериб қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, Шўртан Бош иншоотидан Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводларини узлуксиз хомашё гази билан таъминлаш лойиҳаси бўйича янги қурилаётган 33 км газ қувурини ишга тушириш якуний қурилиш ишлари ҳам жойидан ўрганилиб, газ қувурини жорий йил 1 октябрь кунигача ишга тушириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига кўрсатмалар берилди.
Табиий газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган геолого-техник тадбирлар ижроси ҳолати “Ишчи гуруҳ”нинг бошқармага қарашли “Шўртан” кондаги 393-сонли ишлатиш қудуғи ҳамда углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида Шўртан конининг терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида 1-сонли қудуғида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишилди.
Ўрганиш давомида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида қўшимча ишлатиш қудуқларини бурғилаш, қудуқларда интенсификация ишларини олиб боришни кўпайтириш бўйича департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.
Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий 2022 йилнинг ўтган 8 ойи давомида 5 994,5 млн куб метр табиий газ қазиб чиқарилиб, режа бажарилиши 100,6 фоизни ташкил қилиб, суюқ углеводородлар қазиб чиқариш 216,4 минг тонна, режа 104,4 фоиз бажарилди.
120,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, бу режанинг 104,3 фоизини ёки 5 минг тонна кўп маҳсулот ишлаб чиқарилганини кўрсатади. Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун 14 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилди, 83 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди ҳамда 6 та технологик объектлар ишга туширилди.
Натижада 190,2 млн куб м табиий газ, 3,5 минг тн суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилди. Ўрганиш давомида бурғилаш майдонлари ва қудуқларни таъмирлаш ишларида смена асосида ишлаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари ҳам кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024