Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд қарорларини кассация тартибида кўриш ваколати вилоят судларига ўтказилади
“Суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- қонуний кучга кирмаган суд қарорлари шикоят (протест) асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд қарорларини тафтиш тартибида кўриш;
- апелляция шикоятини бериш муддатини 20 кундан 10 кунга қисқартириш;
- ЖПКни ҳукм, ажримлар қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш умумий шартларини назарда тутувчи боб билан тўлдириш, бунда ҳукм, ажримлар қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари, шикоят қилиш ва протест билдириш ҳуқуқи ҳамда талаблари, ишларни кўриш предмети ва доираси ҳамда муддатларини назарда тутиш;
- қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколатини вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказиш;
- ЖПКни суд ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят беришни (протест билдириш) назарда тутувчи боб билан тўлдириш, бунда ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқиш институтини амалиётга жорий қилиш;
- юқори инстанция судлари томонидан қуйи судлар қарорини бекор қилган ҳолда ишни янгидан кўриш учун қуйи судга юбориш амалиётини тугатиш.
Билдирилишича, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали Олий судда иш ҳажми сезиларли камайишига, Олий суд судьялари асосий эътиборини қуйи судлар учун ягона суд амалиётини шакллантириш, судлар масъулиятини ошириб, ишлар сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар имкониятидан кенгроқ фойдаланишга, фуқаролар шикоят қилишга бўлган ҳуқуқлари доираси кенгайиши ҳамда улар эътирози ва сарсонгарчилиги олди олинишига эришилади.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025