Ўзбекистон | 11:34 / 22.09.2022
12948
2 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси ўзбекистонликлар учун 600 дан ортиқ ноиммиграцион визаларга суҳбат ўринларини очади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 28 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да 600 дан ортиқ ноиммиграцион визалар учун суҳбат ўринлари очилишини маълум қилди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

«Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, ноябрь ойидан январь (2023) ойигача бўлган кунлар учун очилади. Суҳбат ўринларини эгаллаш фақат онлайн тизим орқали амалга оширилади», – дейилади элчихона баёнотида.

Шунингдек, элчихона, агар суҳбат белгилаш учун воситачилар ёрдамидан фойдаланилса ва виза аризадаги маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлса (масалан, телефон рақами ёки электрон почта манзили), суҳбатни бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган. Барча аризаларда алоқа учун маълумот тўғри кўрсатилиши лозим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон резидентлари суҳбат белгилаш учун дастлаб онлайн анкета – DS-160 формани тўлдириши ва штрих-код рақамига эга бўлиши керак.

«Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, ўз шахсий маълумотларингизни айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим. Қуйидаги тасвирда суҳбат белгилаш учун қандай маълумотлар талаб этилиши кўрсатилган», – дейилади элчихона ахборотида.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид