Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда чўлланишга қарши конвенция бўйича йиғилиш ўтказилади
БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясини амалга ошириш жараёнини кўриб чиқиш қўмитаси 21-йиғилиши 2023 йилда Ўзбекистонда ўтказилади.
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Иброҳим Тиау таъкидлаганидек, сўнгги йилларда БМТ Чўлланишга қарши кураш конвенцияси доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик сезиларли даражада ошди. Конвенцияни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқиш қўмитаси 21-йиғилиши келаси йили Ўзбекистонда ўтказилиши ўзаро алоқалар ўсиб бораётгани далилидир. У конвенция котибияти ушбу тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.
БМТ бош котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирларини, қуриган денгиз тубини кўкаламзорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Мавзуга оид
23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади
10:45 / 13.03.2025
Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги қонун имзоланди
09:01 / 21.06.2024
Ўзбекистон ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
08:46 / 30.04.2024