Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл ҳаракатига амал қилмаган ҳайдовчи 50 млн сўм жарима тўлади
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 63 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 50 миллион сўм жарима тўлади. У буни МИБ ходимлари томонидан машинасини хатлаш пайтида қилди.
Мажбурий ижро бюроси Олмазор бўлими иш юритувида Тошкент ИИББ ЙҲХБнинг фуқарога нисбатан қатор қарорларига асосан қарздордан давлат фойдаси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани сабаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 63 та маъмурий баённомалар тузилган бўлиб, улардан 50 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар ундириш белгиланган.
Мазкур қарорлар ижроси таъминланиши мақсадида, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фуқарога тегишли бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида, фуқародан 63 та 50 млн сўм миқдоридаги маъмурий жарималар тўлиқ ундирилган.
МИБ хабарига кўра, ижро иши қонун 41-моддасига асосан тамомланган.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
18:04 / 16.05.2025