Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Шри-Ланка қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда Шри-Ланка ташқи ишлар вазири билан учрашди.
Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Шри-Ланка ташқи ишлар вазири Муҳаммад Али Сабри билан учрашди.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириш тайёрлиги қайд этилди. Шри-Ланка ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томонидан Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Савдо, инвестициялар, сайёҳларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки мамлакат ўртасида шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
11:33 / 24.02.2025
Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади
22:08 / 20.02.2025