Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё делегацияси Бошқирдистонда: хориждаги юртдошларга кўмак берилмоқда
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, бандлик бошқармаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари масъулларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида ўтказилаётган "Транспорт ва қурилиш" халқаро конгрессида иштирок этмоқда.
Делегация аъзолари Бошқирдистон Республикаси ва Нижегород вилоятидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкиллаштириш, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча келишувларга эришишни мақсад қилишган.
Сафар доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Уфа шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ташкил этилди.
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад – халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик ва мулоқотнинг барча шаклларини ривожлантириш, маданий ютуқларни ўзаро алмашиш ҳамда туризмни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Шунингдек, сайёҳларга Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берилди. Қашқадарёдаги туризм ва зиёрат объeктлари видеороликлар орқали очиб берилди.
Вилоят делегацияси Бошқирдистон Республикаси марказида ўтказилаётган халқаро конгресс кўргазмасида бўлди. Танишувлар жараёнида музокаралар олиб борилиб, ҳамкорлик қилишга ва йирик компанияларнинг Қашқадарёга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Дунёга машҳур "Меги" компанияси билан тиббиёт анжомларини воҳага етказиб бериш, "Ростелеком" билан кўплаб соҳаларга замонавий автоматлаштириш ва робот технологияларни қўллаш, шунингдек, бир нечта корхона билан қурилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш орқали икки томонга ҳам фойда келтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Уфа шаҳар администрацияси раҳбари ўринбосари билан туризм соҳаси муҳокама этилди.
“Бунинг учун бизга катта салоҳиятли жамоа ва дунё тажрибаси керак эди. Биз шунга эриша олдик. Шаҳарсозликка ва туристларга нима керак ва бизда ўша нарса бор ёки йўқлигини ажрата олдик. Ўзбекистон билан юртингизда туризм соҳасини ривожлантиришга жамоамиз билан ёрдам беришга тайёрмиз”, – деди Уфа шаҳар ҳокими ўринбосари Дамир Галиуллин.
Мулоқот давомида Қашқадарё вилоятида туризм имкониятлари юқорилиги бўйича асосли маълумотлар берилди.
Сафар доирасида Уфа шаҳридаги корхоналарда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Россия қонунчилигидаги мавжуд ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан маълумот берилди. Одам савдосининг олдини олиш, турли ноқонуний гуруҳларга қўшилмаслик бўйича огоҳликка чақирилди. Фуқароларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишилди, иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилиши ўрганилди.
Шунингдек, мамлакатимиздаги сўнгги ўзгаришлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган қарорлар ҳақида маълумот берилди.
Қашқадарё делегацияси айни вақтда ҳам Бошқирдистонда бўлиб турибди ва икки томонлама манфаатли муносабатларга киришмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 25.12.2022
«Эски Captiva ўрнига янги Equinox» – Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хизмат машиналари ҳақида
14:22 / 23.12.2022
Қашқадарёнинг барча ҳудудларида “Уч авлод учрашуви” ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
11:04 / 11.11.2022
Қашқадарёда замонавий осма дорлар қурилади
16:35 / 12.07.2022