Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятининг 3та туманида қарийб 4 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 2,1 млрд сўмлик, Шаҳрисабз туманида 1 млрд сўмлик, Яккабоғ туманида 990 млн сўмлик кредит маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент пул маблағлари талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ч.Б.» МЧЖ ва «Р.Ш.» деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шу каби, Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.Т.» деҳқон хўжалиги раҳбари Т.Б. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.А.» фермер хўжалиги раҳбари А.Н. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, «форель» балиқларини етиштириш мақсадида интенсив ҳавза ташкил этиш учун ажратилган 1,9 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса «Х.Н.» МЧЖ раҳбари А.Қ. банк филиалидан ажратилган 990 млн сўм кредит маблағини ҳамда гаров таъминотига қўйилган «Й.Е» МЧЖга тегишли иссиқхона биносининг жами 304,3 млн сўмлик металл қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «С.Т.» МЧЖ раҳбари Ш.Ю. ва бошқалар тижорат банки филиалидан олинган 700 млн сўм кредит эвазига сотиб олинган полиэтилен гранулаларини сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
15:44 / 14.05.2025
Балиқчида масъуллар бюджет маблағларини сохта ҳужжатлар билан ўзлаштиргани аниқланди
09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди
16:08 / 28.03.2025