Ўзбекистон | 12:12 / 23.09.2022
6993
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқларда хорижий тилни ўқитиш учун бериладиган субсидия 50 млн сўмгача бўлади

50 млн сўмгача бўлган бир марталик субсидиялар нодавлат таълим ташкилотларига камида 6 ой қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш шарти билан ажратилади.

Азим Ҳусанов

2022 йил 1 октябрдан бошлаб қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламенти амалга киритилмоқда.

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари Азим Ҳусанов маълум қилишича, 50 млн сўмгача бўлган бир марталик субсидиялар тадбиркорлик субъекти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига камида 6 ой муддат давомида қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланиш шарти билан ажратилади.

Нодавлат таълим ташкилоти томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид