Тошкентда соч узунлиги учун мактаб ўқувчиси ота-онаси 1,5 миллион сўм жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон пойтахтида мактаб ўқувчисининг ота-онаси соч узунлиги учун 1,5 миллион сўм жаримага тортилгани ҳақида маълумот тарқалди.
Бу ҳақда «Потребитель.уз» гуруҳида хабар берилди.
Гуруҳ маъмурлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳақида эслатиб ўтган.
Бу ҳужжатда ўғил болаларнинг сочи 2-3 см узунликда бўлиши кераклиги кўрсатилган. Бундан ташқари, пирсинг, татуировка, соқол ва сочни ёрқин рангларга бўяш тақиқланган.
Қизлар учун пирсинг, татуировка, макияж, узун тирноқлар, тирноқлар бўёғи, узуклар, 3 смдан ортиқ пошнали оёқ кийимлари, бир қулоққа бир нечта сирға тақиш тақиқланган ва юбка узунлиги тиззадан 5-15 см пастда белгиланган.
«Потребитель» фойдаланувчилари хабарига кўра, ота-оналар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) бўйича жаримага тортилган.
Юқоридаги моддада қайд этилишича, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларини бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (300 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги мактаблардан бирида директор ва ички ишлар органи ходими сочи узун ўқувчиларнинг сочини олиш ниятида эканликларини айтган эди.
Мавзуга оид
18:53 / 18.04.2023
«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида
15:26 / 17.04.2023
Макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Бизнес олий мактаби тузилмалари тасдиқланди
15:51 / 14.04.2023
Бектемирдаги мактабда ўқувчи ўзини 3-қаватдан пастга ташлади
17:16 / 12.04.2023