Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда кўнгилли равишда асирга тушганлик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортганлик учун жазо белгиланди
Россия президенти Владимир Путин РФ Жиноят кодексига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Тузатишга кўра, "кўнгилли равишда асирга тушганлик" учун 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши кўзда тутилган.
Жазонинг энг кам муддати уч йилни ташкил этади. Илгари Россия Жиноят кодексида "Кўнгилли равишда асирга тушиш" моддаси йўқ эди.
Шу билан бирга, бу жиноятни биринчи марта содир этган ҳарбий хизматчи агарда озодликка чиқиш учун ҳаракат қилган бўлса, ҳарбий қисм ёки хизмат жойига қайтса ва асирликда бўлган вақтида бошқа жиноятлар содир этмаган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Шунингдек, яна бир тузатишга кўра, ҳарбий ҳолат вақтида ёки қуролли низо шароитида ҳарбий ёки жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортиш "оғир оқибатларга олиб келадиган бўлса" 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилмоқда.
Худди шундай шароитда бошлиқнинг буйруғига бўйсунмаганлик учун ҳам шундай жазо белгиланди.
Сафарбарлик чоғида, ҳарбий ҳолат, жанговар ҳаракатлар ва қуролли низо вақтида бошлиққа нисбатан зўравонлик қилганлик учун 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025