Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Apple талаби билан рус тилидаги қатор каналларни блоклади
Павел Дуровнинг сўзларига кўра, яна бир нечта канал огоҳлантириш олган.
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров унинг компанияси Беларус билан алоқадор бир нечта рус тилидаги каналларни Apple қоидаларини бузгани учун блоклади.
«Кеча Apple талаби билан iPhone/iPad’ларда Беларус билан алоқадор бир нечта рус тилидаги каналларни блокладик», — деб ёзди Дуров.
Унинг қўшимча қилишича, яна бир нечта ана шундай каналлар огоҳлантириш олган.
Дуров каналлар маъмурлари бундай огоҳлантиришларга жиддий қараши ва қоида бузишлар қайтарилмаслигига ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.
Унинг огоҳлантиришича, акс ҳолда уларнинг каналлари Google Play ва App Store орқали тарқатиладиган Telegram версияларида ҳам блокланади.
«Telegram қоидалари бўйича зўравонликка оммавий равишда чақириш тақиқланади. Қайта қоида бузиш каналнинг ўчирилишига олиб келади», — деб ёзди Telegram асосчиси.
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
20:25 / 20.05.2025