Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Донбассда автоматлар билан референдум, Россияда йиғи остидаги сафарбарлик. Уруш суратлари
24 сентябр куни Россияда уруш ва сафарбарликка қарши янги митинглар ўтказилди. Москва, Петербург, Иркутск, Томск, Новосибирск, Пермь, Ижевск, Улан-Удэда намойишга чиққанлар қўлга олинди — бутун мамлакат бўйлаб уларнинг сони 800 кишига етади. Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг Россия истилоси остидаги аҳолисини сафарбарликдан қочишга чақирди. Бир неча манбалар Владимир Путин 30 сентябр куни Федерал кенгашга мурожаат қилиши, шундан кейин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари РФ таркибига қўшиб олиниши бўйича келишув имзоланиши ҳақида хабар беришди.
Қуйида 23-24 сентябр кунлари Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Украин ҳарбийлари томонидан озод этилган Харкив области
Харкив областининг Великая Камышеваха қишлоғи яқинидаги яксон бўлган автомобил. Украина қуролли кучлари Харкив ва Херсон областларида бошланган кенг кўламли қарши ҳужумлар натижасида сентябр ойи ўрталарида ушбу қишлоқни озод этишган
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAУкраиналик аскарлар Харкив областидаги фронт чизиғидаги позициясида шашка ўйнашмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAУкраиналик ҳарбий аёл Купянскдаги навбатчилик вақтида. Шаҳар сентябр ойи ўрталарида украин кучлари томонидан озод этилди. Россия бу ерни уруш бошидан буён эгаллаб турганди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAХаркив областининг Изюм шаҳри яқинида россияликларнинг яксон бўлган зирҳли транспортёри гусеницасини (ғилдирак вазифасини ўтовчи кенг занжир тасма) ўз машинасига юклаётган украин ҳарбийлари. Изюм апрел ойи бошида Россия қўшини томонидан босиб олинганди, Украина қуролли кучлари сентябр ойида шаҳарни қайтариб олишди. Изюм расмийлари россия кучлари кетгач, шаҳар учун жанглар вақтида ва шаҳар россияликлар истилоси остида бўлган даврда тинч аҳоли вакилларидан камида минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди — ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги оқибатида вафот этганлардан ташқари.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETAХаркив области Липци посёлкасида россияликлар ўз базаси сифатида фойдаланган болалар боғчаси. «Бу бизнинг еримиз. Шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу ерда ҳеч қандай „рус дунёси“ бўлмайди. Биз Украинанинг ҳар бир шаҳри ва қишлоғидан босқинчиларни ҳайдаб чиқарамиз», — дейилган сентябр ойи ўрталаридаги қарши ҳужум давомида Липци ҳамда унга қўшни бўлган Стрелечья ва Глубокое посёлкаларини озод этган 247-алоҳида батальон баёнотида.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETAПолициячи Липцида РФ қўшинлари томонидан база ўрнида фойдаланилган болалар боғчаси ертўласини кўздан кечирмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETAЧеркасские Тишки қишлоғида яшаган 58 ёшли Николайнинг қабри. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, у истило вақтида россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган. Украинанинг Харкив областидаги аҳоли яшаш манзиллари озод этилгач, жасадларни эксгумация қилиш жараёни бошланди. Фото: Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETAОскол дарёси орқали ўтган кўприк бўйлаб ўтаётган купянскликлар, уларнинг фонида қора тутун кўтарилган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAХаркив областининг Чугуйив районидаги қочқинлар. Областнинг шарқий ҳудудларида жанглар давом этмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAХаркив областидаги Лебяжье қишлоғида яшовчи аёл 22 сентябр куни БМТ етказган гуманитар ёрдамни олиб қайтмоқда. Ҳар бири 12 килограмм оғирликда бўлган қутиларда бир кишига бир ойга етиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бор. Украин қўшинлари қарши ҳужум бошлаган сентябр ойигача Лебяжье фронт чизиғида жойлашганди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAКупянскдан эвакуация бўлишни кутаётган украин аёллари. Ярим йилдан ортиқ вақт РФ истилоси остида яшаган шаҳарда ҳамон жанглар давом этмоқда. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAУкраина қуролли кучларининг миномёт расчёти Купянск кўчасидан туриб ўт очмоқда. Шаҳарнинг катта қисми озод этилган, аммо унинг атрофида ҳамон жанглар давом этмоқда. Фото: Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA«Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимидан отилган ракета парчаси Харктв ва Донецк областлари чегарасидаги Долина қишлоғи даласида. Словянскдан шимолда жойлашган ушбу қишлоқ атрофида бир неча ойдан буён шиддатли жанглар кечаётганди. 10 сентябрга ўтар кечаси Россия армияси қуршовга тушиш хавфи остида бу ҳудуддан чекинди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Босиб олинган ҳудудлардаги «референдум»лар
Сайёр сайлов комиссияси вакили қуролланган ҳарбий ҳамроҳлигида Донецк шаҳри аҳолисидан бюллетенларни тўлдирмоқда, одамлар «ДХР»нинг РФ таркибига кириши бўйича танловини билдириши керак. «Референдумлар» 23-27 сентябр кунлари «ДХР», «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг РФ армияси босиб ўтган ҳудудларида ўтказилмоқда.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressЛуҳанскдаги одамлар «ЛХР»нинг Россияга қўшилиши борасидаги «референдум»да овоз бермоқда.
EPA / Scanpix / LETA«ЛХР» «Марказий сайлов комиссияси» раиси Елена Кравченко Луҳанскдаги брифинг чоғида. Кравченко агар «Киев томонидан ҳеч қандай тажовуз кузатилмаса» сайловда давомат 80 фоиздан кам бўлмаслигини прогноз қилмоқда.
EPA / Scanpix / LETAНова Каховкада Херсон области Россияга қўшилиши бўйича «референдум» ўтказаётган сайёр сайлов участкаси. Фото: ТАССДонецк области вакиллари, сайлов комиссияси аъзолари ва қуролланган ҳарбийлар «Россияга қўшилиш бўйича референдум» ўтаётган участкада.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияда сафарбарлик
Москвада сафарбарликка қарши намойишга чиққанларни қўлга олиш жараёни.
Михаил Терешченко / ТАССМосквада сафарбар қилинганлар Царицино районидаги ҳарбий комиссариат биноси олдида. Фото: «Москва» агентлигиСафарбар қилинганларнинг қариндошлари Ивановедаги ҳарбий комиссариат биноси олдида. Ёқутистон ва Севастопол раҳбарлари Айсен Николаев ва Михаил Развозжаев ҳамда Магадан ва Владимир областлари губернаторлари Сергей Носов ва Александр сафарбарлик кампаниясини танқид қилиб чиқишди, улар айрим фуқаролар «хатолик билан» чақирилаётганини айтишган. Шунингдек, Саратов, Волгоград ва Нижегород областларида ва Бурятияда урушга ноқонуний сафарбар қилинганлар уйига қайтгани ҳақида хабар қилишган. Бу ҳолатлар ОАВда чиққанидан кейин натижа бўлган. Фото: Владимир Смирнов / ТАССВолгоградда сафарбар қилинган киши ҳарбий комиссариат биноси дарвозаси олдида фарзандини кўтариб турибди. Унинг ёнида онаси ва бошқа оила аъзолари. Фото: AP / Scanpix / LETAВолгоградда сафарбар қилинганлардан бири ҳарбий комиссариат олдидаги автобус ойнаси орқали онаси билан хайрлашмоқда.
AP / Scanpix / LETAНавбатчи Волгоградда сафарбар қилиниб, ҳарбий комиссариатда рўйхатдан ўтиш учун навбатда турганларнинг тана ҳароратини ўлчамоқда.
AP / Scanpix / LETAВолгоградда сафарбар қилинганларни чўқинтираётган поп.
AP / Scanpix / LETAВолгоградда сафарбар қилинганлар ҳарбий комиссариат биноси олдида.
Дмитрий Рогулин / ТАСС
Украинларнинг Донецк областидаги қарши ҳужуми
Словянск яқинидаги Богородичное қишлоғидаги вайронгарчиликлар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETAБогородичное қишлоғида кетаётган украин ҳарбийси. Бу қишлоқ бир неча ойдан буён фронт чизиғида қолмоқда, Россия армияси 10 сентябр куни ушбу қишлоқ атрофидан шошилганча чекинди. Фото: Leo Correa / AP / Scanpix / LETA