Ўзбекистон | 10:22 / 26.09.2022
5964
1 дақиқада ўқилади

Индонезия уламолар кенгаши Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмаклашади

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонлик дипломатлар Индонезия уламолар кенгаши раиси ўринбосари Марсуди Сухуд билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашувда Индонезия уламолар кенгаши кўмагида Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Томонлар уламолар кенгаши вакилларининг мамлакатга сафарларини ташкил этиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олди.

Индонезия вакили Ўзбекистон ўзининг тарихий диққатга сазовор жойлари билан жуда машҳур эканини қайд этди. Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасига махсус зиёрат саёҳатлари ташкил этилгани алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Марсуди Сухуд Индонезия уламолар кенгаши Ўзбекистоннинг зиёрат туризмини ушбу мамлакатда тарғиб қилиш ва индонезиялик зиёратчилар учун «Умра+Ўзбекистон» саёҳат пакетларини ташкил этишга кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид