Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия ўзбекистонлик юк ташувчиларга виза тартибини соддалаштириши мумкин
Жорий йил Ўзбекистон-Латвия халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилиши ўтказилади.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Литва Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда жорий йил якунига қадар халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилишини ўтказишга, 2023 йил биринчи ярмида Литва транспорт ва коммуникация вазирининг Тошкентга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
Томонлар миллий ташувчиларга виза тартибини соддалаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашди. Бўлиб ўтган мулоқот натижасида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025