Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: «Референдумлар»дан кейин эркакларнинг Россиядан чиқиб кетиши чекланади
Хабарларга кўра, 28 сентябр куни Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларида «референдумлар» ўтказилгандан сўнг Россия ҳукумати сафарбарлик ёшидаги эркакларнинг мамлакатдан чиқишини чеклаши мумкин.
Россия томонидан эгаллаб олинган Украина ҳудудларида ўтказилган «референдумлар» тугаганидан кейин «сафарбарлик ёшидаги» эркакларнинг Россияни тарк этиши чекланиши мумкин. Бу ҳақда 25 сентябр, якшанба куни президент маъмуриятига яқин икки манбага таяниб, Медуза хабар берди.
Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, тақиқнинг жорий этилиши учун энг эҳтимолий сана – 28 сентябр. Украинанинг «ДХР», «ЛХР» ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорижжя областлари ҳудудларида «референдумлар» 27 сентябр оқшомида якунланади. Медуза суҳбатдошининг айтишича, «чиқиш визаси»га ўхшаш ҳужжат пайдо бўлиши мумкин ва эркаклар Россиядан чиқиб кетиш учун ҳарбий комиссарликдан рухсат олишлари керак бўлади.
Россиянинг бир нечта субъектларида ҳарбий комиссарлар сафарбарлик тўғрисидаги буйруқ билан захирадаги ҳарбий хизматчиларга Россиядан ташқарига чиқишни аллақачон тақиқлаб қўйган. «Агора» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков 25 сентябр куни ўзининг Telegram-каналида ФХХ томонидан Россиядан Қозоғистонга кетмоқчи бўлганларга берилган хабарномани эълон қилди. Маълумотномаларда ҳарбий комиссарлик қарори асосида уларга чиқишга рухсат берилмагани кўрсатилган.
Россияда сафарбарлик 21 сентябрда бошланди. Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, захирада бўлган ҳамда тегишли ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлганлар ҳарбий хизматга чақирилади. Россия Мудофаа вазирлиги ёш чекловлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, қонунга кўра, 35 ёшгача бўлган оддий аскар ва сержант унвонига эга бўлган фуқаролар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар ва 55 ёшгача бўлган катта офицерлар сафарбарликка жалб қилинишини билдирди.
Шу билан бирга, юристларнинг таъкидлашича, Россия бўйлаб вазирлик томонидан ўрнатилган чекловларга риоя қилинмаган, ҳарбий хизматда бўлмаган ва тегишли унвонга эга бўлмаган кекса одамлар ҳам чақирилмоқда.
Путин Россияда сафарбарлик эълон қилганидан сўнг, чет элга учиб кетиш учун авиачипталарга талаб кескин ошди. Собиқ СССРнинг қўшни республикалари – Арманистон, Грузия, Озарбойжон ва Қозоғистонга, шунингдек, Туркия ва Сербияга деярли барча тўғридан тўғри рейсларга чипталар сотиб олинди. Россиянинг Грузия, Қозоғистон ва Мўғулистон билан қуруқликдаги чегараларида кўп километрлик тирбандликлар юзага келди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025