Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан мол-мулкка тақиқ қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади
2022 йил 1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани, тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилингани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мол-мулкка тақиқ қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. Маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритишда:
- жисмоний шахс шахсига оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар – Ички ишлар вазирлиги;
- юридик шахсга оид маълумотлар – Адлия вазирлиги;
- кўчмас мулкка оид маълумотлар – Кадастр агентлиги;
- қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар – Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
- аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
- кемаларга оид маълумотлар – Транспорт вазирлиги;
- кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
Нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди.
Мавзуга оид
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
09:12 / 14.09.2024