Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан Тошкент ва Самарқандда айрим фуқароларга транспортда бепул юриш учун карталар берилади
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотади.
Муҳокама учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, буйруқ Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан тайёрланган.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлаш автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорига асосан умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилганини инобатга олиб, шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи эски намунадаги ягона гувоҳномалар ўрнига имтиёзли транспорт карталари берилиши кўзда тутилган.
Ҳукумат қарори билан шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланган.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш босқичма-босқич: Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида — 2023 йил 1 январдан бошлаб; республика барча шаҳарларида — 2023 йил 1 майдан бошлаб амалга оширилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, қонунчиликда бўшлиқларни истисно қилиш мақсадида мазкур буйруқ кучга кириш муддати 2023 йил 1 майда белгиланган.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
11:43 / 10.04.2025