Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмоновнинг вакиллари Германияда унга тегишли кўчмас мулклар йўқлигини маълум қилди
21 сентябр куни Германиядаги Алишер Усмоновга алоқадор деб ҳисобланган 24та объектда тинтув ўтказилганди. Шунингдек, қайд этилишича, россиялик миллиардер "ҳеч қачон Германиянинг солиқ тўловчи резиденти бўлмаган", шу боис унга нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаши тўғрисида ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас.
Алишер Усмоновнинг вакиллари Германияда россиялик миллиардерга тегишли виллаларда тинтув ўтказилгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ беришди.
Уларнинг таъкидлашича, Германияда Усмоновга тегишли кўчмас мулклар йўқ, Бавариядаги Тегернзе кўлидаги вилла эса оилавий трастларга тегишли ва "бозор баҳоси бўйича" ижарага олинган.
Шунингдек, қайд этилишича, россиялик миллиардер "ҳеч қачон Германиянинг солиқ тўловчи резиденти бўлмаган", шу боис унга нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаши тўғрисида ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас.
Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати барча айбловларни "асоссиз ва туҳмат", бу ҳақда ОАВда эълон қилинган хабарларни "Россияда активлари бўлгани учун уни сиёсий таъқиб қилиш" деб атаган.
27 сентябр куни Франкфурт-Майн прокуратураси Германия полицияси мамлакат шимолида моторли яхтада тинтув ўтказганини маълум қилди.
Прокуратура баёнотида яхтанинг номи ҳам, унинг эгаси ҳам айтилмаган, фақат гап 69 ёшли россиялик бизнесмен ҳақида бораётгани билдирилган. WDR ва NDR медиакомпаниялари ҳамда Süddeutsche Zeitung газетасининг қайд этишича, гап Усмоновга тегишли Dilbar яхтаси ҳақида бормоқда.
21 сентябр куни Германиядаги Усмоновга алоқадор деб ҳисобланган 24та объектда тинтув ўтказилганди.
Федерал жиноят полицияси идораси раҳбари Ҳолгер Мюнх тинтув санкциялар режимини бузиш гумонлари билан боғлиқ ҳолда олиб борилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Усмоновнинг мол-мулки Европа санкцияларига кўра тақиқланган даромад олиш учун ишлатилган.
Шунингдек, россиялик миллиардер солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ҳам гумонланмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025