Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ университетларида ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар учун амалиётлар ташкил этилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШда юқори малакали ватандошлар билан учрашди.
БМТ Бош ассамблеяси 77-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қўшма Штатларнинг етакчи банклари, фондлари, IТ компаниялари, нуфузли олий ўқув юртлари ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда фаолият юритаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича асосий устувор йўналишлари, улар учун Ўзбекистонда инвестиция, таълим, ижтимоий-гуманитар ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Диаспора аъзолари Ўзбекистон эмитентларига, жумладан, банклар ва хусусий компанияларга техник ёрдам кўрсатишни давом эттиришга, Вашингтондаги институционал инвесторлар билан Ўзбекистон молия сектори вакиллари учун учрашувлар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Таълим йўналиши бўйича АҚШ университетларида ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар учун амалиётларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Ўзбекистон ва АҚШ тиббиёт муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, клиник тренинглар ўтказиш, даволаш протоколларини биргаликда такомиллаштириш йўллари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик ёшларни IT мутахассислиги бўйича ўқитиш, таълимда Америка илғор тажрибасини, янги методологиялар ва амалиёт дастурларини жорий этишга ҳамда стартапларни ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025