Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундестаг вице-спикерининг Эрдўған ҳақидаги сўзларидан сўнг Германия элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди
Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Танжу Билгичнинг сўзларига кўра, немис сиёсатчисининг сўзлари номақбул ва «сиёсий ахлоқ»қа зид.
Фото: AP
Бундестаг вице-спикери Волфганг Кубицкининг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳақидаги сўзлари сабабли Германиянинг Анқарадаги элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда TRTHaber хабар берди.
«Биз Германия федерал парламенти вице-спикери Волфганг Кубицки томонидан президентимиз шаънига айтилган ҳақоратли сўзларни кескин қоралаймиз», — Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Танжу Билгич.
Унинг сўзларига кўра, немис сиёсатчисининг сўзлари номақбул ва «сиёсий ахлоқ»қа зид.
Қайд этилишича, Туркия ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Анқарадаги элчисига ушбу масала бўйича муносабатини маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Волфганг Кубицки Эрдўғанни қочқинлар билан боғлиқ инқироз вақтидаги сиёсати учун ҳақорат қилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025