Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕТТБ 924 млн долларлик 8 та инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқди
Жорий йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ЕТТБ вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегациясини қабул қилди.
Учрашувда инвестициявий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. 2018 йилдан ҳозирги кунгача ЕТТБ Ўзбекистонда энергетика, сув таъминоти ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларини ривожлантириш соҳаларида 13 та лойиҳани амалга оширмоқда.
Ишлаб чиқилаётган янги инвестиция лойиҳалари портфели умумий қиймати 924 миллион долларлик 8 та лойиҳадан иборат. Томонлар жорий ва янги лойиҳа ташаббусларини жадал ривожлантириш бўйича кейинги ҳамкорлик форматини белгилаб олди.
Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш каби устувор иқтисодий ва таркибий ислоҳотларни ЕТТБ томонидан қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзу бўйича олиб борилган музокарада банк раҳбарияти мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар изчиллиги ва ўз вақтидалигини юқори баҳолаб, уларни рўёбга чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
18:06 / 22.02.2025
“Толибон” иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга келди
20:19 / 17.01.2025
2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритди
09:33 / 26.12.2024
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
11:59 / 22.12.2024