Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аналоглари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар импорти камайтирилади
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раҳбарлигида конференц-алоқа воситасида импортни оптималлаштириш ҳамда тармоқлараро ва ҳудудлараро саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, мамлакатда аналоглари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар импортини камайтириш, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар шартларини бажариш, йирик саноат корхоналарида импортга боғлиқлик даражасини пасайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари юқоридаги йўналишлар доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда режалари тўғрисида ҳисоботларни тақдим этди. Уларга камчиликларни бартараф этиш ва ўз вақтида маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, 2023-2024 йилларда тармоқлар ва ҳудудлар кесимида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар янги турларини ишлаб чиқаришни назарда тутувчи маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Алоҳида тартибда жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
22:40 / 08.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
08:43 / 03.04.2025