Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Қозоғистондаги уйлар ижараси бўйича сўровлар 32 бараварга ошди
Бир ҳафта ичида Қозоғистондаги уйлар ижараси бўйича сўровлар аввалги ҳафтадагига нисбатан 32 бараварга ошган.
Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Россиянинг онлайн-бронлаш сервисларида Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларидаги уйлар ижараси бўйича сўровлар кескин ўсди, деб хабар берди РБК.
«Суточно.ру» сервиси маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида Қозоғистондаги уйлар ижараси бўйича сўровлар аввалги ҳафтадагига нисбатан 32 бараварга ошган. Ана шундай сўровлар Тожикистон бўйича 22, Қирғизистон бўйича 15, Арманистон бўйича 6 ва Грузия бўйича 2,5 бараварга кўпайган.
«Суточно.ру» сервиси асосчиси Юрий Кузнецовнинг айтишича, Қозоғистон бўйича сўровлар асосан Остона, Уральск, Петропавловск ва Олмаотага тўғри келади. Шунингдек, энг кўп сўров амалга оширилган шаҳарлар орасида Минск, Витебск, Бишкек, Тбилиси, Ереван ва Хўжанд бор.
«Островок» сайти фойдаланувчилари орасида 19-25 сентябр оралиғида Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистондаги уйлар ижараси бўйича сўровлар аввалги ҳафтадагига нисбатан саккиз бараварга ўсган. Грузия билан боғлиқ сўровлар беш, Ўзбекистон билан боғлиқ сўровлар уч бараварга ошган.
21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматга 300 минг киши чақирилади. Сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Россияни тарк этувчилар сони кескин ўсгани хабар қилинди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025