Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда мактаб ҳовлисидан 3-синф ўқувчисининг жасади топилди
Қиз Денов тумани, Даҳана маҳалласида жойлашган 57-мактабнинг 3-синф ўқувчиси бўлиб, унинг жасади Буюк ипак йўли маҳалласида жойлашган 15-мактаб ҳовлисидан топилган.
Сурхондарё вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, Денов тумани Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи аёл 2022 йил 27 сентябр куни соат 17:25 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган, 2013 йилда туғилган З.Қ.ни Сариосиё туманига олиб борган.
Кейин уйига қайтиб келган вақтида вояга етмаган З.Қ.нинг соғлиги ёмонлашганини кўра билатуриб, унинг ҳаёти хавф остида қолгани ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганини англаган ҳолда унга ёрдам кўрсатмаган.
Сўнг З.Қ.ни Буюк ипак йўли маҳалласида жойлашган Денов тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 15-мактабнинг ҳовлисига олиб бориб ташлаб кетган. Оқибатида 9 ёшли З.Қ. мактаб ҳовлисида вафот этган.
Қайд этилишича, бугун, 2022 йил 28 сентябр куни мазкур ҳодиса юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда Денов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:20 / 02.05.2025
Деновда ҳайдовчи 32 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди
11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
17:50 / 21.01.2025
Сурхондарёдаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига тегиб келгани маълум бўлди
13:06 / 30.12.2024