Ўзбекистон | 10:15 / 28.09.2022
7103
1 дақиқада ўқилади

Ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома «биринчи келган - биринчи олади» принципи асосида берилади

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фото: Kun.uz

Йиғилишда фракция аъзолари “Ерости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ер қаъри участкаларидан фойдаланувчилар учун минимал талаблар аниқ ва очиқ тарзда келтириб берилмоқда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиб-таомиллари такомиллаштириляпти.

Геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказилмаган ва кам ўрганилган ер қаъри участкаларини халқаро стандартлар асосида блоклар (майдонлар)га ажратиш тизими жорий этилмоқда. Бунда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатномалар талабгор мурожаатига мувофиқ “биринчи келган - биринчи олади” принципи асосида онлайн тарзда берилиши мустаҳкамланяпти.

Фракция аъзолари томонидан мазкур ҳужжат қўллаб-қувватланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид