Ўзбекистон | 13:12 / 29.09.2022
4661
1 дақиқада ўқилади

«Малибу»да пойтахтга олиб ўтилаётган 3 килограмм гашиш Тошкент вилоятида ушлаб қолинди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтга олиб ўтилаётган гашиш фош этилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Унинг натижасида, 1991 йилда туғилган фуқаро (Тошкент шаҳрида яшовчи) ўзига тегишли бўлган “Малибу” автомашинасида 2 килограмм 933 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини Термиздан Тошкент шаҳрига олиб келаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Зангиота тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид