Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Сув тошқинидан жабрланган аҳоли учун инсонпарварлик ёрдами юкланган махсус самолёт Термиздан Покистонга учиб кетди.
Бугун, 29 сентябр куни эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси томонидан Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига учиб кетди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилиши ташкил қилинди.
Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар жой модулларидан иборат.
1 сентябр куни Исломобод халқаро аэропортига Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари Ил-76 самолёти келиб қўнганди. Унга Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Покистон минтақаларида рўй берган сув тошқинидан жабрланганлар учун йўлланган 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юкланган. Аэропортда юкларни Покистон илм-фан ва технологиялар бўйича федерал вазири Ага Хасан Балоч қабул қилиб олган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025