Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Херсоннинг озод қилинган ҳудудларидан илк кадрлар, Россияда яқинлар билан хайрлашув. Уруш суратлари
28 сентябр куни дастлаб «ЛХР» раҳбари Леонид Пасечник Владимир Путинга ҳудудни «Россияга қўшиб олиш»ни сўраб мурожаат қилди. Унинг ортидан Херсон ва Запорижжя областларининг Россия томонидан босиб олинган қисмлари раҳбарлари Владимир Сальдо ва Евгений Балицкий ҳам шундай йўл тутишди. Шимолий Осетия раҳбари Сергей Меняйло Россиянинг бошқа ҳудудларига мансуб авторақамлар тақилган машиналар республика ҳудудига киришини тақиқлади: республикада Грузия билан чегарада сафарбарликдан қочаётган одамлар ўнлаб километрларга чўзилган навбатлар ҳосил қилишган. Киев прокуратураси урушнинг иккинчи кунида Росгвардия аъзолари Гостомелда тинч аҳоли автомобилларини ўққа тутганини маълум қилди ва видеоларни тақдим этди — РФ мудофаа вазирлиги бу баёнотга муносабат билдирмади.
Қуйида 28 сентябр, урушнинг 217-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харкивдаги темирйўл станциясига зарба оқибатлари
Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати регион ўт ўчирувчилари бир кун ичида тўққиз бор оловни ўчириш учун чақирилганини маълум қилди, бу ҳолатларнинг аксари отишмалар оқибатида рўй берган. Вазирликка кўра, Харкивдаги инфратузилма объектларига учта ракета келиб тушган.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Миколайивка қишлоғидаги вайронгарчиликлар
28 сентябр тонгида Россия кучлари Донецк областининг Миколайивка қишлоғини ўққа тутди. Фавқулодда хизматлар ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлгани ва мактаб биноси қисман шикастлангани ҳақида хабар берган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Херсон областининг озод этилган ҳудудларидан илк кадрлар
Август ойи охирида Украина қуролли кучлари Херсон ва Харкив областларида қарши ҳужумга ўтганди. Сентябр ойи ўрталарида Украина жанубида фронт чизиғи 12 километрга олдинга силжиди, Украина армияси генерали Дмитро Марченкога кўра, мамлакат жанубида 13 та аҳоли яшаш манзиллари ва 500 квадрат километр ҳудуд қайтариб олинган. «Медуза» ҳисобларига кўра, сентябр ойи ўрталарида Украина қуролли кучлари қарши ҳудум натижасида жами 4,2 минг квадрат километр ҳудудни озод этган.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Россия чегараларидаги навбатлар
Сафарбарликнинг илк кунидан россияликлар ёппасига мамлакатни тарк этишга киришди. Грузия ва Қозоғистон билан чегарада ўнлаб километрларга чўзилган навбатлар ҳосил бўлди. Финландия ҳукумати шенген визасига эга россияликлар учун чегарани ёпишга ҳозирланмоқда. Норвегия билан чегара ҳозирча одатий режимда ишламоқда.
Валерий Шарифулин / ТАСС
Валерий Шарифулин / ТАСС
Валерий Шарифулин / ТАСС
Валерий Шарифулин / ТАСС
Россиядаги сафарбарлик
21 сентябр куни Владимир Путин «қисман» сафарбарлик бошланганини эълон қилди. Ўтган вақт давомида минглаб россияликлар ҳарбий комиссариатга чақирув қоғози олишди — ҳеч қачон армияда хизмат қилмаган ва ҳарбий мутахассислиги йўқ бўлганларга, шунингдек ҳарбий хизматга яроқсиз бўлганларга ҳам чақирув қоғозлари келган.
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA
Ваня Русский / Коммерсантъ /Sipa USA / Vida Press
Луҳанскдаги билбордлар
AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025