Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим фуқаролардан кадастр бўйича кўрсатилган давлат хизмати учун йиғим ундирилмайди
Жорий йил 28 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
«Давлат хизматлари янгиликлари» каналида ёзилишича, унга мувофиқ энди қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктлари номланиши ва чегаралари ўзгарганда, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.
Сенатнинг «Тошкент вилояти Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳри Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори билан Тошкент вилояти бир қатор аҳоли пунктлари Тошкент шаҳрига ўтказилган бўлиб, ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли мазкур қулайликдан фойдаланиши мумкин.
Билдирилишича, бир туман ёки шаҳар маълум бир қисмининг иккинчи туман ёки шаҳарга қўшилиши ёки янги туман/шаҳар шаклида ташкил этилиши, келгусида ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли яшаш манзили номига ва кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш заруратини юзага келтиради.
Ўз навбатида, фуқаролар мавжуд кадастр ҳужжатларини янгисига алмаштиришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маълум бир тўловларни амалга оширган.
Мавзуга оид
21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
10:09 / 25.03.2025
66 мингдан ортиқ ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланди
17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
16:12 / 20.01.2025