Ўзбекистон | 09:03 / 30.09.2022
5750
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида божхона соҳасида халқаро шартнома тасдиқланади

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ўзбекистон президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси 2022 йилнинг 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Саудия Арабистони ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасида халқаро шартномани амалга ошириш учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисидаги тегишли билдиришномани Саудия томонига юбориш назарда тутилган. 

Қарор лойиҳаси имзоланиши натижасида:

  • божхона хизматлари ўртасида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши олдини олиш, уларга чек қўйиш, божхона йўналишида зарур бўлган ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
  • божхона хизматлари бир-бирларига божхона соҳасида ўзаро техник ёрдам кўрсатиши;
  • божхона органлари ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;
  • назорат техник воситаларидан фойдаланиш бўйича ахборот ва тажриба алмашиш;
  • божхона мутахассислари ўзаро ташрифларини ўтказиш;
  • Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, божхона тўловлари тўғри ҳамда тўлиқ ҳажмда ундирилиши, божхона ҳуқуқбузарликларига қарши кураш самарадорлигини ошириш, икки давлат божхона хизматлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш;
  • божхона қонунчилиги қоидалари ва тартиблари бўйича профессионал, илмий ва техник маълумотлар алмашинувини амалга ошириш имкони яратилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид