Ўзбекистон | 13:08 / 30.09.2022
2973
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга кириш визасини тайёрлаб беришни ваъда қилган шахс 7,5 минг доллар билан ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Хорижлик фуқароларга виза тайёрлаб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Л.М. бошқа бир фуқаро Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 500 АҚШ доллари эвазига унинг танишлари бўлган 3 нафар хориж фуқаросига Ўзбекистонга кириш визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид