Ўзбекистон | 08:53 / 30.09.2022
6221
2 дақиқада ўқилади

Саудия фуқароларининг Ўзбекистон қадимий шаҳарларига зиёратлари ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони маънавий-маърифий алоқаларни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.

Фото: Dunyo

Пойтахтдаги «Симпозиумлар саройи»да Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ҳаж ва умра қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ибодат қилиши учун Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида янада қулай шароитларни ҳозирлаш, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Саудия Арабистони фуқароларини Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларига зиёратларини ташкил этиш сингари таклифларни билдирди. 

Музокараларда Саудия Арабистонида «Нигоҳ – 2030» давлат дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани, икки мамлакат кўп ёндашувлари ўхшашлиги ва томонлар халқаро доирада бир-бирини доим қўллаб-қувватлаб келаётгани эътироф этилди.

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўртасида меморандум имзолаш масаласи кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид