Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Тўқаевга суиқасд қилишни режалаштиришда айбланган шахс 17 йилга қамалди
Апрелда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси "Қозоғистон раҳбари ва қатор юқори лавозимдаги амалдорларга суиқасд қилишни режалаштирган хориж разведкаси агенти" қўлга олинганини хабар қилганди.
Фото: zakon.kz
Остона суди давлатга хиёнат ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга нисбатан суиқасд тайёрлашда айбланган шахсни 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси 3 апрелда "Қозоғистон раҳбари ва қатор юқори лавозимдаги амалдорларга суиқасд қилишни режалаштирган хориж разведкаси агенти" қўлга олинганини хабар қилганди.
Хабарда айтилишича, у бир вақтнинг ўзида махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган.
Тинтув вақтида ундан хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи, гиёҳвандлик моддалари ва йирик миқдорда пул топилган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025