Запорижжяга зарба қурбонлари, Харкивда истило оқибатлари. Уруш суратлари
30 сентябр куни Владимир Путин «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган ҳудудларини «Россияга қўшиб олиш» бўйича фармонини имзолади. Ундан олдин эса узундан узоқ нутқ сўзлади, кечқурун Қизил майдонда «байрамона» концерт уюштирилди. Янги ҳудудлар аннексия қилинишига жавобан Володимир Зеленский Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиш учун ариза топширишини маълум қилди. Шу куни тонгда Запорижжяда гуманитар карвон ўққа тутилди, натижада камида 25 киши ҳалок бўлган: Россия ва Украина бунда бир-бирини айблаган. Путин кузги чақириқ тўғрисидаги фармонини имзолади: унга кўра 120 минг киши муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Қуйида 30 сентябр, урушнинг 219-куни Украина ва Россияда олинган асосий суратлар.
Куннинг асосий воқеаси. Путин Украина ҳудудлари аннексиясини эълон қилди
Куннинг яна бир фожиали воқеаси — Запорижжядаги гуманитар карвонга зарба
Харкив областидаги озод қилинган Кирилловка қишлоғи
Харкив области истилодан кейин
Свердловск областида сафарбар қилинганлар учун гуманитар ёрдам марказидаги кўнгиллилар
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024