Жаҳон | 16:59 / 02.10.2022
24031
5 дақиқада ўқилади

Купянскда ўққа тутилган автокарвон, минали майдонлардаги сапёрлар. Уруш суратлари

Ижтимоий тармоқларда украин ҳарбийлари Лиман шаҳрида мамлакат байроқларини илаётгани акс этган видеолар тарқалди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров шаҳар бой берилишида Марказий ҳарбий округ қўмондони, генерал-полковник Александр Лапинни айблади — уни қўшинлар учун «зарур бўлган алоқа ва ўқ-дори билан таъминлай олмаган» «нўноқ» деб атади. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович ҳазиломуз пост қўйиб, «Лиман Россия Федерацияси таркибидан чиққани»ни айтди. Бу вақтда Қримдаги Бельбек ҳарбий аэродроми ҳудудида қуюқ тутун кўтарилди — Севастопол губернатори Михаил Развожаев самолёт учиш-қўниш йўлагидан четга чиқиб, ёниб кетгани ҳақида маълум қилди.

Қуйида 1 октябр, урушнинг 220-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Купянскда ўққа тутилган қочқинлар карвони

1 октябр куни Харкив области Купянск райони Куриловка қишлоғи ҳудудида тинч аҳоли автокарвони ўққа тутилгани аниқланди. Украина ҳукумати баёнотига кўра, колонна 25 сентябр куни ўққа тутилган; натижада 24 киши ҳалок бўлган, жумладан ҳомиладор аёл ва 13 бола ҳам.
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Яксон қилинган колоннадаги автомобил ёнида ётган жасад. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубов бу ҳужумда россиялик ҳарбийларни айблади, унга кўра колонна «яқин масофадан туриб» ўққа тутилган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Ёниб кетган автомобил. Колонна 6 та енгил автомобил (асосан «Лада») ва битта «Газел» микроавтобусидан иборат бўлган.
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Жасадларни йиғаётган кўнгиллилар
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA

Святогорск лаврида жанглар излари 

Святогорск шаҳрида Шимолий Дон устидан ўтган ярим вайрона кўприк устидаги украин ҳарбийси. Дарёнинг бир соҳилида — Святогорск лаври (у уруш бошидан буён украин армияси назоратида қолди), иккинчисида — Украина қуролли кучлари сентябр ойи ўрталарида озод этган Святогорск шаҳри жойлашган.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Святогорск лавридаги черковлардан бирининг ертўласидан бошпана топган тинч аҳоли вакиллари. Бу ерда 30 нафарга яқин киши яшаб келмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Отишмалар натижасида шикастланган икона. Святогорск учун жанглар чоғида кўплаб ибодатхоналар жабрланган.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Отишмалар вақтида жиддий шикастланган ибодатхоналардан бирининг олдидан ўтаётган украин ҳарбийси. Фонда қум тўлдирилган ҳимоя қоплари ва тинч аҳоли вакиллари яширинганини кўрсатувчи «Люди» белгиси акс этган.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Северск остонасидаги украин артиллериячилари 

Советлар даврида ишлаб чиқарилган Д-30 гаубицасини тозалаётган украин ҳарбийлари.
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Арвоҳ-шаҳарга айланган Северск атрофидаги позицияда тушлик қилаётган украин ҳарбийлари — шаҳар деярли бўшаб қолган. 
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Изюм атрофидаги жанглар оқибатлари

Изюм яқинидаги йўлда ёниб кетган автомобил. Изюмни украин армияси 10 сентябр куни озод қилди, аммо шаҳар атрофида ҳозиргача ҳарбий ҳаракатларнинг янги излари топилмоқда.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Изюм атрофидаги дала майдонида ташлаб кетилган рус танки
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

Харкив областидаги украин сапёрлари

Изюм шаҳри атрофидаги ҳудудларни миналардан тозалаш билан машғул бўлган сапёрлар автомобилидаги противогаз (газниқоб)
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Майдонни текшираётган украин сапёрлари
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик сапёр миналанган майдонда. Украина армияси вакили маълум қилишича, мамлакатда озод этилган ҳудудларнинг катта қисми (ўнта областда 70 минг квадрат километрдан ортиқ майдон) ўқ-дори ва портловчи моддалар билан миналанганди.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Зарарсизлантирилган танкка қарши миналар яқинидаги украин сапёрлари
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

Миколайив ўққа тутилиши 

«Қизил хоч» қутқарувчилари Миколайив россияликлар томонидан ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган аёл жасадини олиб кетмоқда. Украина ҳукумати баёнотига кўра, 1 октябрга ўтар кечаси қилинган ҳужумда бир киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Миколайивда зарбага учраган уй яқинидаги кекса ёшли киши
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид