Жаҳон | 18:48 / 03.10.2022
9780
1 дақиқада ўқилади

Давлат думаси Украинанинг тўрт области Россия таркибига «кириши» тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлади

30 сентябр куни Кремлда «ДХР» ва «ЛХР» ҳамда қисман босиб олинган Херсон ва Запорижжя областларининг Россияга қўшилиши тўғрисидаги шартномалар имзоланганди.

Фото: РИА Новости

РФ давлат думаси депутатлари Украинанинг Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя областларининг Россия таркибига «кириши» тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаларини бир овоздан маъқуллади

Ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров тақдим қилди.

«Бу жараён 2014 йилда Россияга Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри қайтариб олиниши билан бошланган рус ерлари бирлашишининг мантиқий давоми бўлди», - деди у.

27 сентябр куни қисман босиб олинган Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя областларида Россия ташкиллаштирган «референдум»лар якунланди.

30 сентябр куни Кремлда «ДХР» ва «ЛХР» ҳамда қисман босиб олинган Херсон ва Запорижжя областларининг Россияга қўшилиши тўғрисидаги шартномалар имзоланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид