Жаҳон | 21:17 / 03.10.2022
11323
2 дақиқада ўқилади

Эрон Россияга дронлар бергани тўғрисидаги хабарни рад этди

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Россия армияси Украина қуролли кучларига Эрон дронлари ёрдамида жиддий зарар етказаётгани ҳақида хабар берганди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Каноний Россияга Украинадаги низода фойдаланиш учун дронлар бергани тўғрисидаги хабарни рад этди.

"Эрон Россияга Украинадаги урушда фойдаланиш учун дронлар бергани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб ҳисоблайди ва бу хабарларни тасдиқламайди", - деди Каноний. 

Унинг таъкидлашича, Эрон нейтралитетга асосланган сиёсий курсга амал қилади. Канонийнинг сўзларига кўра, Теҳрон Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчилик сиёсий йўл билан ечилиши тарафдори.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Украина қуролли кучларининг юқори мартабали офицерларига таяниб Россия армияси Украина қуролли кучларига Эрон дронлари ёрдамида жиддий зарар етказаётгани ҳақида ёзганди

Украина қуролли кучларининг 92-механизациялашган бригадаси артиллерия қўмондони, полковник Родион Кулагиннинг сўзларига кўра, россияликлар Эроннинг Shahed-136 дронини қайта бўяб ва «Герань-2» номини бериб, Харкивнинг шимоли-шарқидаги тўқнашувларда оммавий равишда қўлламоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид