Жаҳон | 19:05 / 03.10.2022
10929
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ўзаро муштлашув уюштирган икки россиялик мамлакатдан чиқариб юборилади 

Уларга нисбатан майда безорилик, жамоат жойида маст ҳолатда юриш, осойишталикни бузиш моддалари билан маъмурий баённомалар тузилган ва 5 суткага қамоқ жазоси тайинланган.

Фото: Tengrinews.kz

Россиянинг икки фуқароси Уралск шаҳридаги тунги клуб ёнида муштлашув уюштиргани сабабли Қозоғистондан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа 30 сентябр куни содир бўлган. Полиция ходимлари Уралск шаҳридаги тунги клуб ёнида икки эркак муштлашаётганини кўришган.

Полициячиларнинг маълумот беришича, Россия фуқаролари маст ҳолатда бир-бирлари билан муштлашишган.

Уларга нисбатан майда безорилик, жамоат жойида маст ҳолатда юриш, осойишталикни бузиш моддалари билан маъмурий баённомалар тузилган ва 5 суткага қамоқ жазоси тайинланган.

Уралск шаҳри ихтисослашган маъмурий суди ҳар икки қоидабузарни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарган.

Маълумотларга кўра, Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг дастлабки уч кунда Уралск шаҳрига деярли 17 минг россиялик ўтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид