Жамият | 22:22 / 03.10.2022
17261
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлиги бошланғич синфлар дарсликлари бўйича ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди 

Халқ таълими вазирлиги Президент администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлаганини маълум қилди. 

Вазирлик хабарида айтилишича, ҳозирда биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинди. 

“Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари! Агарда сиз ушбу апробация ишларида қатнашиш истагида бўлсангиз talim2023.uz веб-сайти ёки @talim2023_бот телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиришингиз мумкин. Биз албатта сиз билан боғланамиз ва сизни ишчи гуруҳимизга таклиф қиламиз. Янги мактаб дастури ва китобларини биргаликда яратамиз!” дейилади хабарда. 

Аввалроқ Президент администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузилиши ҳақида маълум қилинганди

Мавзуга оид