Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқдаги кимёвий корхонада портлаш рўй берган. ФВВ баёнотида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ
4 октябрь куни Чирчиқ шаҳридаги “Maxam Chirchiq” корхонасида юз берган портлаш кучидан яқин атрофдаги бинолар ларзага келгани айтилмоқда.
Интернетда Чирчиқ шаҳридаги комбинатда портлаш юз бергани акс этган видеолар тарқалди. Унда айтилишича, ҳодиса 4 октябрь куни эрталаб содир бўлган. Портлаш зарбидан яқин атрофдаги турар жойларнинг деразалари ларзага келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса бўйича бирламчи маълумот берди. Бироқ ушбу баёнотда портлаш натижасида жабрланганлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.
“4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Maxam Chirchiq” АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлгани тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган”, дейилади баёнотда.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати ФВВдан фарқли ўлароқ ҳодисани ўз номи билан портлаш деб атаган. Баёнотда ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилаётгани, портлашни келтириб чиқарган сабаблар ва оқибатлари юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.
Ўтган йили Янги-Ангрен ИЭСда содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган, ҳодисага қозон тозаловчиларнинг хавфсизлик техникасига риоя этмаганлиги сабаб бўлгани айтилганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025